Жорий йилнинг 12 апрель куни буюк саркарда, кучли марказлашган давлат соҳиби Амир Темур таваллуди муносабати билан «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг барча бўлим ва цехларидан тузилган 20 дан ортиқ жамоалари ўртасида»Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган бу ўйин – энг зўр билимдонларни кашф этди. Ақллар чархланди, тафаккур майдонида илмлилар беллашди.
Натижаларга кўра:
1- ўрин: Калий ўғитлар ишлаб чиқариш 2-цехи;
2-ўрин: Калий ўғитлар ишлаб чиқариш 1-цехи;
3-ўрин: Сув таъминоти ва канализация цехи ходимларига насиб этди.
Ғолиблар пул мукофотлари ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: