СТОЛ ТЕННИСИ СПОРТ МУСОБАҚАСИДА КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ!

Бош саҳифа

«Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда спортни оммалаштириш, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида эркаклар ўртасида стол тенниси спорт мусобақаси ўтказилди. Унда бўлим ва цехлардан иборат 8 та жамоа иштирок этди. Мусобақа 3 босқичда ўтказилиб, 1-босқичда барча иштирокчилар ўз кучларини синаб кўришди. Ўз имкониятларини борича намоён қилган 4 та жамоа иштрокчилари кейинги босқичда беллашишди. Учинчи босқич биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун бўлди.

Шундай қилиб, 1-ўрин Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш цехи жамоасига;
2-ўрин “Ташкура” карер жамоасига;
3-ўрин эса Фосфор концентранти ишлаб чиқариш цехи жамоасига насиб этди.

Ғолиблар пул мукофоти ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email