2022 йил 18 октябрь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, Республика Кенгаши касаба уюшма бюджетининг 2022 йил I ярим йиллигида бажарилиши, 2022 йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг якуни ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни бошланғич касаба уюшма ташкилотларида нишонлаш, байрам муносабати билан спорт ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ҳамда тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: