Тадбирда корхонанинг барча цех, бўлим ва бошқармаларидан 14 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Қизғин баҳслар натижасига кўра, ўринлар қуйидагича тақсимланди: 3-ўрин Қодиров Содиқжон Aммиак-3 цехи етакчи муҳандис-технологига, 2-ўрин Фозилова Манзура Мочевина ишлаб чиқариш цехи лаборанти ва 1-ўрин Машрабов Фаррух AК-72М цехи етакчи мутахассисига насиб этди.
Шу ўринда, Гулноза Маражабова Aлоқа цехи электромонтёри, Ғоффурова Муборак Лойиҳа сектори муҳандиси, Солиева Нодирахон AС-72М цехи аппаратчиси, Мамажонова Оқибатхонлар Хўжалик цехи кўкаламзорлаштирувчисига фахрий ёрлиқ ва ёшлар иттифоқи Кенгаши томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.
Кўрик-танлов сўнггида корхона бошқаруви раиси Д.Е.Маннонов ғолибларга пул маблағлари ва дипломлар топширди. Корхона раҳбари барча “Китобхон-ходим” кўрик танлови иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: