«КИМЁГАР» БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА 1-МАВСУМ ЯКУНЛАНДИ!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Максам Чирчиқ” АЖ тасарруфидаги “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёшларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари, саломатликларини тиклаши учун барча шароитлар яратилган.       Жумладан, соғломлаштириш маскани фаолиятини янада яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, дам олишга, энг аввало, корхона ишчи ходимларининг кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандларини, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

“Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгохига жорий йилда 3 мавсумда жами 600 нафар болажонларни қабул килиш режалаштирилган. Куни-кеча биринчи мавсум ўз ниҳоясига етиб, мавсумнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.М.Абдуллаев очиб, болажонларни дам олиш мавсумининг биринчи мавсуми тугаганлиги муносабати билан муборакбод этди. Тадбирда Республика кенгаши раисининг ўринбосари Тўхтаев С.С ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахаcсис Рихсибоев Ш.Р меҳмонлар сифатида иштирок этиб, болажонларга Республика кенгашининг спорт мусобақаларини ўтказишда қўлланиладиган совғаларини топширдилар.

Маросим давомида болажонлар мавсум давомида ўрганган ижод намуналари – рақс, саҳна кўриниши, қўшик айтиш ва кўргазмалар ташкил этиб, барчани қувонтирдилар.

Мавсум давомида малакали тарбиячи ва етакчилар томонидан ташкил этилган инглиз тили, рақс, бисер ёрдамида тўқиш, моҳир қўллар каби турли хил тўгараклар, сузиш, шахмат-шашка, стол тенниси, футбол, бадминтон спорт секциялари ҳамда мингдан зиёд болалар адабиёти жамланмасидан ташкил топган кутубхонадан унумли фойдаланиб, билимларини ошириб, соғлиқларини мустаҳкамлаб, ўз ота-оналари бағрига қайтишди.

Print Friendly, PDF & Email