«ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ» МЧЖда КЎРИК-ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ!

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини муcтаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ва “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда корхонада метрологлар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг 11 май куни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ цех ва бўлимлари ўртасида «Энг моҳир ёш назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика чилангари» мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.


Унга кўра: биринчи ўринни Оҳак куйдириш ва сўндириш цехи НЎАваА чилангари Телманов Тимур, иккинчи ўринни НУА ва Автоматика цехи НЎАваА техниги Мамбеткаримов Шарьяр, учинчи ўринни Ичимлик ва техник сув тайёрлаш цехи НЎАваА навбатчи чилангари Ау́езов Рашид қўлга киргизди.

Print Friendly, PDF & Email