НАВРЎЗ – ҚАДРИЯТЛАР ҚАДР ТОПГАН БАЙРАМ!

Бош саҳифа

Янгиланиш ва янги умидларнинг туғилиши билан боғлиқ байрамлардани бири бу Наврўз байрамидир! Шу куни ҳатто ёмонликлар, адоват ва хатолар ҳам кечирилган, муҳтож одамларга ёрдам кўрсатилган.Халкимиз янгиланиш фасли Навруз ҳаммага – яхши кайфият, хонадонларимизга бахт-омад келтиришига ишонади. Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган «Наврўз» байрами халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз байрами беқиёс ижтимоий- маьнавий аҳамятга эга.

Шу муносабат билан тармоқ тизимидаги «Navoiyazot» АЖ, «Farg’onaazot» АЖ, «Жиззах пластмасса» АЖ, «Дехқонобод калий заводи» АЖ, «Фарғона кимё заводи» МЧЖ ва бошқа ташкилотларда корхона касаба уюшмалари томонидан ишлаб-чиқариш ва цехларида ҳамда корхона ҳудудларида бир қатор Навруз байрами қадриятларини ўзида мужассам этган маданий-маьрифий тадбирлар, миллий таомлар кўргазмалари бўлиб ўтмокда. Тадбирларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва фаол қатнашган ходимлар касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланмокдалар.

Print Friendly, PDF & Email