ТОШКЕНТГА САЁҲАТ!

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 16 февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 2-7 “с” – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Жиззах пластмасса” АЖнинг 50 нафар ходимлари учун 13-14 март кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Икки кунлик саёҳат давомида жамият ходимлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Амирсой тоғ-чанғи курортига, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Халқлар дўстлиги саънат саройида бўлиб ўтган концерт дастурига ҳамда иккинчи кун давомида Тошкент шаҳрида жойлашган Ғалаба боғига, Оқ сарой мажмуасига ва бошқа диққатга сазовор жойларни бориб кўришди.


Икки кунлик саёҳат учун «Касаба сайр» УК билан шартнома тузилиб, ходимлар уч махал иссиқ овқат, меҳмонхона ва гид хизматлари билан таъминландилар.

Print Friendly, PDF & Email