Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сонли Фармони ҳамда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури ижросини таьминлаш мақсадида тармоқ тизимидаги» Navoiyazot» АЖ ишчи-ходимларининг 50 нафари Бухоро вилоятига саёҳатга олиб борилди.
Сайёҳлар кўҳна Бухоронинг тарихий обидалари, бой анъанавий мероси ҳамда бир-бирига қўшилиб кетган кўчаларига ташриф буюриб, “Лаби ҳовуз”, “Минораи калон”, “Бухоро зиндони” ва бошқа кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: