Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ—6099 сонли “Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, жумладан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, меҳнат жамоаларида тарғибот қилиш мақсадида Тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖда 2020 йилнинг декабрь ойи “Соғломлаштириш ойлиги” деб, эълон қилиниб, аёллар ўртасида ва эркаклар ўртасида спортнинг стол тенниси, велоспорт, волейбол, мини-футбол, бадминтон, дартс, шашка ва енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Ўтказилган мусобақалар натижасига кўра ғолиб ва фаол иштирокчилар корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: