Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ва аппарати масъул ходимларининг меҳнат жамоаларига ташриф буюриш режа-жадвалига асосан 2020 йил 29 октябрь куни Олмалиқ шаҳридаги “Ammofos-Maxam” акциядорлик жамияти касаба уюшма фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Фаоллар билан учрашув жараёнида “Ammofos-Maxam” акциядорлик жамияти фаоллари касаба уюшмаларининг бугунги кундаги фаолияти бўйича маълумот бериб ўтилди.
“Ammofos-Maxam” акциядорлик жамияти фаоллари учрашувга ташриф буюрган Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси қуйидаги маълумотларни фаоллар этиборига ҳавола этди:
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жахон ҳамжамияти ва қўшни мамлакатларда бўлаётган воқеалар тафсилоти ва сиёсий жараёнлар хақида сўз юритилди.
Президентимиз бошчилигида, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилганлиги мажбурий меҳнатнинг олдини олиш учун қабул қилинган қарорлар ва амалий ишлар олиб борилаётгани хақида;
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар хақида;
Пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратилиши, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан ўтказилиб келинаётган Миллий мониторинг хақида;
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари хақида;.
Жорий йилда Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланганлиги хақида;
Муҳтарам Президентмиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта, БМТ Бош Ассамблеясининг
75-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи ва бошқа долзарб масалалар хақида маълумотлар етказилиб мухокама этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” юритилиб, рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув сўнгида корхона касаба уюшмаси фаолларининг саволларига Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси томонидан қониқарли жавоблар, ечимлар кўрсатиб ўтилди.
Ўз навбатида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириб, уларни бажаришда бор куч, ғайратини ҳамда билимларини сарфлаши кераклилиги айтиб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: