«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил учун тузилган иш режасига асосан ҳамда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва доимий комиссиялар аъзолари билан биргаликда бир қанча тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Карантин талабларининг юмшатилганидан кейин сентябрь ва октябрь ойларида касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона ходимлари ўртасида бир канча спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилди.
Сентябрь ойида хотин-қизлар ўртасида ва эркаклар ўртасида воллейбол, баскетбол бўйича, октябрь ойида спортнинг армрестлинг ва дартс турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Бу спорт мусобақаларида жами 354 нафар ходимлар иштирок этди, шундан 118 нафари хотин-қизлар.
Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар топширилди.
Касаба уюшма қўмитаси ва хотин-кизлар билан ишлаш комиссияси билан биргаликда 17-сентябрь куни корхона хотин-қизлари ўртасида “Моҳир қўллар” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда 6 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар топширилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида сентябрь ойида 25 нафар корхона ходимлари Нукус шаҳрида жойлашган Савицкий музейига ва октябрь ойида 25 нафар ходимлар Мўйноқ туманининг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб борилди.
«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: