Тармоқ тизимидаги “Кўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил учун тузилган иш режасига асосан ҳамда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини амалга ошириш мақсадида, корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар билан ишлаш комиссияси аъзолари билан биргаликда бир қанча тадбирлар ташкиллаштирилди.
Корхона ҳисобидан жамоа шартномасига мувофиқ корхонада ишловчи 1657 нафар ходимларига бир лавозим маоши миқдорида, жами 1 млрд. 475 млн.сўмлик мукофот пуллари берилди.
Байрам муносабати билан корхонада кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган 3 нафар ходимларга “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан фахрий ёрлиқ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторияга бепул йўлланма берилди. 32 нафар ходимларга Қўнғирот сода заводи ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва жами 10 млн. 800 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар ва сода маҳсулотини бир навбат вақтида ишлаб чиқаришнинг энг юқори унимдорлигига эришган 5 нафар ходимларга жами 300,0 минг сўмлик совғалар топширилди.
Байрам муносабати билан ходимлар орасида спортнинг 100 метрга югуриш ва узунликка сакраш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирлар жараёнида катта дош қозонда байрам оши дамланиб ходимларга улашилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: