“Деҳқонобод калий заводи” АЖда биринчи маҳсулот ишлаб чиқарилганлигига 2020 йил 19 август куни 10 йил тўлади, яъни завод шу санада ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлайди.
Ўтган давр мобайнида жами 8 820 000 тонна руда қазилди, 2 300 000 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 1 500 000 тоннадан ортиғи чет давлатларга экспорт қилинди, қолган 800 000 тоннаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига, яъни ички бозорга етказиб берилди.
Корхонада касаба уюшма ташкилоти 2007 йилда тузилган, 2007-2011 йилларда касаба уюшма қўмитаси ишдан ажралмаган ҳолда фаолият олиб борган. Корхона ходимлари сони 1500 нафардан ошгач, яъни 2012 йил февраль ойида касаба уюшма ташкилоти бюджети ҳисобидан иш ҳақи олиб ишлайдиган лавозимлар (қўмита раиси, ҳисобчи ва иш юритувчи) лавозимлари жорий этилди ва бу касаба уюшма ташкилотининг иши янада яхшиланишига олиб келди. Ҳозирда заводимизда 2000 нафарга яқин ишчи-ходимлар, яъни касаба уюшма аъзолари меҳнат қилмоқдалар, шулардан 250таси аёллар, 530тасини 30 ёшга тўлмаган ёшлар, 560тасини олий маълумотли мутахассислар ташкил этади.
Корхонанинг барча цехлар ва таркибий бўлим-бўлинмаларида касаба уюшма фаолияти таъминланган. 2012 йил февралдан қўмита қошида доимий комиссиялар иш олиб бормоқда. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича 125 нафар вакиллар сайланиб фаолият юритиб келмоқдалар.
Касаба уюшмасининг асоси – ижтимоий ҳимоядир, “Деҳқонобод калий заводи” касаба уюшма қўмитаси ва раҳбарияти ҳам ижтимоий йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Таъкидлаш жоизки, дунё бозорида калий ўғити нархининг тушиб кетиши, завод томонидан 2013-2016 йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилишда бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди, корхонанинг молиявий аҳволини оғирлаштирди. Булар ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб беришда муаммоларни юзага келтирди. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши, корхона раҳбарияти, касаба уюшма қўмитасининг, қолаверса завод жамоасининг фидокорона меҳнати, биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, таннархни тушириш борасидаги ижобий ишлар, заводнинг тоғ-кон мажмуаси 2014 йилдан маҳҳалий кадрлар бошқарувига ўтказилиши натижасида, бу муаммолар ўз ечимини топиб, тарихий қисқа муддат давомида, завод Ўзбекистонда, қолаверса Марказий Осиёда калий ўғити ишлаб чиқарувчи, йирик корхонага айланди. Заводда иш бошлаган ёшларда, ўтган 10 йил давомида салмоқли ишлаб чиқариш тажрибаси орттирилди, ҳозирда ишлаб чиқариш вазифаларининг замонавий ечимидан фойдаланиш йўлга қўйилди, янгидан-янги инновацион технологиялар жорий этилмоқда. Халқаро стандартларга мос маҳсулот ишлаб чиқарилиб, дунёнинг 30дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда.
Заводнинг молиявий аҳволининг барқарорлашувидан, нафақат заводимиз ишчи-ходимлари ва уларнинг оилалари, балки Деҳқонобод туманининг аҳолиси ҳам баҳраманд бўлмоқда. Жумладан, охирги уч йил давомида Деҳқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасида “Хотира майдони” ишга туширилиб, топширилди, 40 ўринли “Нодавлат мактабгача таълим муассасаси”, 5 минг китоб фондига эга “Кутубхона”, завод тасарруфида “Соғломлаштириш маскани”, “Тикувчилик цехи”, “Касаначилик” ташкил этилди, ҳамда сунъий қопламали “Мини футбол” майдони, “Оилавий ётоқхона”, 210 ўринли ”Мажлислар зали” қурилиб фойдаланишга топширилди, Яккабоғ туманидаги “Ёш кимёгар” номли болалар оромгоҳи завод тасарруфига олиниб, қайта таъмирланди ва тўлиқ ишга туширилди. Мазкур объектларда жами 50тага яқин қўшимча иш ўрни яратилиб, ушбу иш ўринларида 29 нафар хотин-қизлар, 12 нафар ёшлар, 5 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролар иш билан таъминландилар. Шунингдек, “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”да туманда яшовчи 100 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига корхона томонидан болалар ёзги дам олиш оромгоҳига бориш учун бепул йўлланмалар, ҳамда оромгоҳда кийиш учун кийим-кечак ва пойафзаллар, шунингдек, оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Завода ишлаб олийгоҳларга контракт асосида ўқишга кирган 9 нафар чин етим ходимлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ўқув контракт тўловлари тўлаб берилди. Заводда ишловчи ва туманнинг эҳтиёжманд оилаларининг жами 16 жуфт ёшларига ниқоҳ тўйлари ўтказиб берилиб, уларга 16та телевизор совға қилинди, ҳар бир ёш оилага банкдан очилган омонат дафтарчаларига 1 миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 70 нафар фарзандларига “Суннат тўйлари” ўтказиб берилиб, уларга 70 комплект тўй болалар кийими, 70та болалар велосипедлари совға қилиниб, оиласига банкдан очилган омонат дафтарчаларига 500 минг сўмдан маблағ ўтказиб берилди.
Деҳқонобод туманидаги қабристонлардан 5 тасини ободонлаштириш, йўллар ва истеъмол учун қурилган ичимлик суви қувурларини ҳамда 4 та мактаб биносини таъмирлаш ишларига ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. “Наврўз” ва “Мустақиллик куни” байрамлари муносабати билан, завод ишчи-ходимлари ҳамда Деҳқонобод тумани аҳолиси учун мунтазам равишда, таниқли санъаткорлар иштирокида байрам тантаналари ташкил этиш, Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамлари арафасида туманнинг фахрий ва кекса фуқароларига байрам дастурхонлари ёзиш, улардан дуолар олиш анъанага айланди.
Деҳқонобод туманининг 6 нафар ногирон фуқаролари “Ногиронлик аравачаси” билан таъминланди.
Завод ишчиси О.Эшматовнинг, 2014 йилда туғилган кар-соқов ўғлини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида “Кохлеарная имплантация” операциясининг ўтказилишида, бу билан эса боланинг сўзлашув ва эшитув қобилиятининг тикланишига ёрдамлашилди.
Шунингдек, туманнинг боқувчисини йўқотган, ногирон фарзандларини тарбиялаётган 3та оиласига яшаш учун уй-жойлар қуриб, уй жиҳозлари билан бирга берилди.
23та эҳтиёжманд оилаларга чорва моллари (қўй+қўзи) ҳомийлик тариқасида берилди.
100дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.
1000 нафарга яқин ишчи-ходимлар Тожикистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қарши ва Китоб шаҳарларига саёҳатга юборилди.
Деҳқонолюод туманидаги Чучукқудуқ қишлоғидаги масжид биноси таъмирланиб, ҳовлисида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ҳамда қишлоқдаги 2 км ички йўлларга шағал ётқизилиб, текисланди. Қўрғонтош ва Оқиртма қишлоқлари аҳолиси истеъмоли учун қурилган ичимлик сув қувури линияси ва Торқапчиғай қишлоғига ўтувчи йўлнинг тоғли ҳудудида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Заводнинг иқтидорли ёш мутахассисларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академиясида 4 нафар, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясида 1 нафар, Олий бизнес мактабида 1 нафар, Россия кимё-технология университети магистратурасида 2 нафари таҳсил олдилар ва ҳозирда турли раҳбарлик лавозимларида республикамиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Шу даврда заводнинг 3 нафар ишчилари давлатимизнинг орден ва медаллари, 20 нафар ходимлари кўкрак нишонлари ва эсдалик медаллари билан мукофотландилар. Заводнинг ички ҳудудида 4та эко-боғ яратилиб, 2000та мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтказилди. 4та иссиқхона ишга туширилиб, лимон, помидор, бодринг каби полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Завод ва Деҳқонобод тумани ҳақида “Нур ёғилган юрт одамлари” номли китоби чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Бахшичилик санъати”га катта эътибор қаратилаётганлиги муносабати билан, 2019 йилнинг 28 март куни ушбу бинода “Юртин достон этар-бахши” номли Қашқадарё вилоят бахши-шоирлари иштирокидаги достончилик кечаси ҳамда кўрик-танлов ташкил этилди.
Ёшлар билан ишлаш йўналишида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, корхонада “Устоз – шогирд” тизими кенг жорий этилиб, ёш ишчиларга корхонанинг тажрибали мутахассислари устоз сифатида бириктирилиб, ёшларнинг назарий билим ва кўникмалари амалий тажрибаларини ошириш билан янада мустаҳкамланиб келинди. Корхонада ўтказилиб келинаётган спорт ва маданий-маърифий тадбирларда корхона ёшлари кенг жалб этилди, жамоат ишларида фаоллик кўрсатган ёшлар муносиб равишда рағбатлантириб борилди. Пахта терими мавсумида касаба уюшма ва хотин-қизлар қўмиталари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан бирга “Хорманг пахтакорлар” лойиҳаси доирасида пахта теримида хашарда бўлган корхона ходимлари билан маданий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилди, илғорларга совғалар улашилди.
Ўтган ўн йил давомида корхона ходимларининг мурожаатлари асосида жами 1 642 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларига касаба уюшма қўмитаси томонидан 247,2 млн сўм миқдоридаги моддий ёрдамлар берилди.
Корхонада ишлаб вафот этган ходимлар оила аъзоларига, корхонада ишлаш давомида касал бўлиб, ногиронлик нафақасига чиққан ходимлар, боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз оналар, ўзлари ёки яқин қариндошлари бетоблиги туфайли руҳий ва моддий томондан қўллаб-қувватлашга муҳтож ходимларга кўпроқ миқдорда моддий ёрдамлар ажратилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида корхонада амалиёт ўтаган коллежлар ўқувчилари, ишга қабул қилинган коллежлар битирувчиларини қўллаб- қувватлаш мақсадида, корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган 155 нафар коллеж ўқувчиларига республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20%и миқдорида, жами 2 016 890 сўм, ҳамда ўқишни тугатиб корхонага ишга қабул қилинган 157 нафар коллеж битирувчиларига 2 631 160 сўм миқдорида моддий ёрдамлар ажратилди.
Бундан ташқари, ходимлар пенсияга, меҳнат таътилига чиқаётган вақтда, ўзи ёки фарзандлари тўйи муносабати билан, ходим ёки унинг яқин қариндоши вафот этганда корхона маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам бериш корхонанинг Жамоа шартномасига киритилди.
Ходимлар томонидан олинган санатор-курортларда дам олиш ва соломатликларини тиклаш учун йўлланмаларнинг 45%и миқдорини тўлаш ва йўлланма ажратиш муддатининг икки йилга туширилиши ишчи-хизматчиларга анча қулайлик яратди, дам олишга борувчилар сони янада ортди. Ўтган 10 йил давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига дам олиш сиҳатгоҳларининг 477тага яқин йўлланмалари тарқатилди. Вилоят кенгашига ижтимоий-суғурта маблағлари ҳисобидан йўлланмалар олиш учун 124,0 млн. сўмга яқин маблағ ўтказиб берилди. 14та йўлланма корхонанинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, байналмиллал тарзда ҳарбий хизмат бурчини ўтаган ходимларига бепул қилиб берилди. Узоқ вақт бефарзанд бўлиб келган корхонанинг 3 нафар ходими йўлланма олиб, даволангач фарзандли бўлдилар, бу жуда қувонарли ҳол албатта.
Охирги йилларда санатор-курортларда дам олиш истагини билдирган ходимлар сони ортиши муносабати билан, корхона раҳбарияти билан келишилган ҳолда корхона ва санторийлар ўртасида тузилган шартномалар асосида, корхона ходимларидан 355 нафари дам олдирилиб, соғломлаштирилди. Россиянинг Кисловодск, Ялта шаҳарларидаги “Ўзбекистон” санаторийсида 4та завод ходими соғломлаштирилиб, йўлланмалар қиймати 100 фоизи корхона маблағлари ҳисобидан қопланди.
Заводимиз иқтисодий барқарорликка эришгандан сўнг, бир қатор ижтимоий объектлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 2018 йилда ташкил этилган “Соғломлаштириш маскани”да ҳозирги кунга қадар 500 нафар ходимлар иш ҳақлари сақланган ҳолда, уларнинг 48нафар яқин қариндошлари 45%лик тўлов асосида, 25дан ортиқ пенсионерларимиз эса, бепул тарзда (харажатлар тўлиқ жамият маблағлари ҳисобидан қопланган ҳолда) дам олдирилиб, соғломлаштирилдилар.
Ўтган 10 йиллик давр мобайнида корхона ходимларининг жами 2475 нафар фарзандлари болалар оромгоҳларида соғломлаштирилди. Йўлланмалар сотиб олиш ва дам олаётган болаларни рағбатлантириш, улар билан турли маданий тадбирларни ташкил этиш учун касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан 95,6 млн. сўмга яқин миқдордаги маблағ ажратилди.
Таъкидлаш жоизки, заводимизда ишлайдиган ёш оиланинг 1 нафар кар-соқов (гунг) ўғил фарзандига Тошкент шаҳрида хорижлик врачлар томонидан махсус операция ўтказилиб, қулоқлари эшитадиган бўлди, ўзи гапирди, ҳозирда нутқи равон бўлиши учун Тошкент шаҳридаги махсус мактабда ўқитилмоқда. Заводимизда ногирон ва эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ташкил этилган “Тикув цехи” тикувчиси, 23 ёшли 2-гуруҳ ногирони(М.Рўзиева), Тошкент шаҳрига олиб борилиб, махсус протез ўрнатилди ва 23 ёшида қаддини ростлаб юрадиган бўлди. Бу савобли ишлар заводимиз, касаба уюшма қўмитаси, ҳамда заводимиз ходимларининг моддий томонлама қўллаб-қувватлашлари орқали амалга оширилди.
Ҳисобот даврида корхона касаба уюшма ташкилотининг 647 нафар фаол ходимлари 41,0 млн. сўм миқдорида рағбатлантирилдилар. Таъкидлаш жоизки, 2014 йилда тоғ-кон мажмуасининг 1 нафар ходими “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2015 ва 2019 йилларда 1 нафардан ходимлар “Шуҳрат” медали билан мукофотландилар.
Корхонанинг турар жойга муҳтож ходимлари учун ишчилар шаҳарчасида 210та намунавий уйлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Корхона томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда, мазкур уйларни қуришда бошланғич ва якуний тўловлари учун 10,18 млрд сўм миқдорида маблағ тўлаб берилди.
Ҳозирги вақтда корхонада 1-16 разрядлар бўйича иш ҳақлари ҳисобланиб келинмоқда. Корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи ҳозирга келиб, 2 624 777 сўмни ташкил этмоқда.
Корхона ходимларини юртимиз ва қўшни давлатларнинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида, Тожикистон Республикасига, Бухоро, Самарқанд, Самарқанд, Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилди. Бу саёҳатларда заводимизнинг 1 000га яқин ходимлари иштирок этдилар.
Ходимлар ва иш берувчи ўртасида ҳуқуқий локал ҳужжат бўлган Жамоа шартномасининг охирги 3 йил давомида бажарилиш даражаси 99% кам бўлгани йўқ.
Ўтган 10 йил мобайнида касаба уюшма қўмитаси томонидан жами 118 нафар ходимларга нисбатан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш интизомий жазосини қўллаш бўйича киритилган тақдимномаларга рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ушбу ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинмасдан қолдирилди.
Ҳозирги кунда корхонамида 250 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқдалар. Ўтган ўн йил давомида корхона аёлларига меҳнат шароитлари яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Корхонада хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшма қўмитаси қошида “Хотин-қизлар билан ишлаш” доимий комиссияси фаолият олиб борди. Йўналиш бўйича ишлар режавий тарзда ташкил этилди, Меҳнат Кодекси, Жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлар бериб борилди. Шулар натижасида, 2019 йилда корхона ва ташкилотлар хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич хотин-қизлар ташкилоти” кўрик-танловида заводимиз хотин-қизлар ташкилоти (раиси қўмита аъзоси – З.Салимова) ҳам иштирок этиб, туман, вилоят ва республика босқичларининг ғолиби бўлди. Шунингдек, заводимизнинг 1 нафар ходимаси З.Салимова “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бундан ташқари “Йил аёли” кўрик- танловининг “Ўз касбининг устаси” йўналишида иштирок этган 1 нафар ходима (қўмита аъзоси, хотин-қизлар билаг ишлаш доимий комиссияси раиси-М.Каримова) ҳам танловнинг туман, вилоят ва республика босқичларида 1-ўринни эгаллади. Бундан ташқари М.Каримова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишлаб, ўтказилган тантаналарда иштирок этди ва Президентимизнинг ёзма равишлаги табриги ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. 2 нафар заводимиз хотин-қизлари, 2019 йилда ўтказилган сайловларда Халқ депутатлари Деҳқонобод туман кенгашига депутат этиб сайландилар. Корхонанинг 12 нафар аёлига ишчилар шаҳарчасидаги намунавий уйлардан ажратилган.
1 нафар аёлнинг кўз касаллиги бўйича жарроҳлик амалиёти харажатлари касаба уюшма қўмитаси томонидан қопланди.
Ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танлови тармоқ босқичида, “Санъатим сенга, обод юртим” бадиий ҳаваскорлик ижодиёти бўйича кўрик-танловининг вилоят босқичида, корхона хотин-қизлари фаол иштирок этдилар, совринли ўринларни қўлга киритдилар.
Корхона ходимларинг 530тасини 30 ёшга тўлмаган ёшлар ташкил этади. Ўтган беш йил мобайнида ёшлар билан ишлаш йўналишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Касаба уюшма қўмитаси қошида “Ёшлар билан ишлаш” доимий комиссияси режа асосида фаолият олиб борди.
Корхонада “Устоз – шогирд” тизими кенг жорий этилиб, ёш ишчиларга корхонанинг тажрибали мутахассислари устоз сифатида бириктирилиб, ёшларнинг назарий билим ва кўникмалари амалий тажрибаларини ошириш билан янада мустаҳкамланиб келинди.
Ўтган беш йил давомида корхона ходимларининг маданий, маънавий савиясини янада ошириш, уларни оммавий спортга кенг жалб этиш орқали саломатликларини яхшилаш ишларига, умуман олганда маданий-маърифий ва спорт тадбирларига алоҳида эътибор қаратиб келинди.
Корхонада маданий-маърифий ишларни ташкил этишда касаба уюшма қўмитаси корхона маъмурияти, туман ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси бўлими, вилоят ва туман “Маънавият ва маърифат маркази”, Қарши Давлат университети, Тошкент ахборот-технологиялари университети Қарши филиали, Қарши санъат коллежи ўқитувчилари, республика кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси “Фуқаролик жамиятини бошқариш” кафедраси, Тошкент давлат педагогика институти “Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси, шоирлар, бахшилар, Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабалари, “Маънавият-тарғибот” вилоят, туман бўлимлари, Ўзбекистон ва Қашқадарё телерадиокомпаниялари, “Оила ва жамият”, “Тароват” газеталари мухбир ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб борди. Улар иштирокида корхона ходимлари билан турли маданий, маънавий-марифий тадбирлар ҳамда жами 58 соат “Маънавият соатлари” ташил этилди.
Корхонада “8-март Халқаро хотин-қизлар куни”, “Наврўз” умумхалқ байрами, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами, “Кимёгарлар куни” касб байрами, Мустақиллик байрами, Конституцияси қабул қилинган кун, ходимлар фарзандлари учун “Арча байрами”, “Энг тоза, саранжом-саришта цех (бўлим-бўлинма)” танлови, “Санъатим сенга, обод юртим” бадиий ҳаваскорлик ижодиёти бўйича кўрик-танлов, “Билимдон кимёгарлар”, “Конституция билимдонлари” интеллектуал ўйинлари, пахта йиғим-терими мавсумида иштирок қатнашаётган корхона ходимлари билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда дорбоз ва цирк томошалари, болалар аттракциони, корхона хотин-қизлари иштирокида миллий либослар, анъаналар, таомлар, маҳаллий рассомлар кўргазмалари, сумалак сайли ташкил қилинди, таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастурлари намойиш этилди.
Касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие”, шунингдек, республика ва вилоят ва туманимизнинг 27 турдаги газета ва журналларга обуна бўлиш ташкил қилинди.
Корхона терма жамоаси 7 марта мусобақаларнинг туман ва вилоят босқичларида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритдилар. Спорт мусобақалари, тадбирлари учун ҳисобот даврида касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан 42,4 млн. сўм миқдордаги маблағи сарф қилинди.
Корхона касаба уюшма фаолиятини, корхонада олиб борилаётган ижобий ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш мақсадида корхона раҳбарияти билан ҳамкорликда 22 марта теле-радиодастурларда намойишлар, 30 марта турли газета ва журналларда мақолалар ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: