Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 4 март куни “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ташаббуси билан “8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни” байрамини кенг нишонлаш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик – танлови туман ташкилотлари конкурси ўтказилди.
Бўлиб ўтган кўрик–танловда Чегара қўшинлари, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман ХТБ жамоаси ҳамда “ДКЗ” АЖ жамоалари иштирок этишди ва танлов қатнашчилари қуйидагича мукофотланди 1 – ўрин, “ДКЗ” АЖ “UZ-POTASH” жамоаси, 3 000 000 сўм, 2 – ўрин, туман тиббиёт бирлашмаси 2 000 000 сўм, 3 – ўрин, туман ХТ бўлимининг “Ёшлар” жамоаси 1 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланган бўлса чегара ҳарбий қисмнинг “Чегарачилар” жамоасига корхона томонидан китоблар жамланмаси топширилди. Танловда 200 нафарга яқин иштирокчилар қатнашишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: