Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашиб, ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
5 та муҳим ташаббусда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва ёшлар билан ишлаш комиссиялари вакиллари ва жамиятда фаолият олиб бораётган фаол ёшлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди. Унда давлатимиз томонидан ёшлар учун амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, корхонада ишлаб келаяпган ёш ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш учун корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси олиб бораётган фаолият ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшларни иш шароитлари билан боғлиқ масалалар борасидаги фикрлари ва мурожаатлари тингланди.
Тадбир ниҳоясида жамиятда фаолият олиб бораётган фаол ёшлар “Фахрий ёрлиқ” билан рағбатлантирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: