2019 йил 13 декабрь куни Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ корхонаси маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида корхона ишчи – ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституциямиз — бахтимиз қомуси” шиори асосида эркаклар ўртасида стол тенниси, аёллар ўртасида эса шашка спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Стол тенниси мусобақасида 1-ўринни НЎА ва А бўлими ходими Назаров Улуғбек, 2-ўринни назорат бўлими бошлиғи Салимов Одил ва 3-ўринни СТ ва КЦ ходими Тилопов Адхамлар қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса 1-ўринни кутубхоначи Рашидова Нилуфар, 2-ўринни тикувчилик цехи ходимаси Эшмуродова Тамара ва 3-ўринни эса тикувчилик цехи ходимаси Дўланова Наргизалар қўлга киритдилар.
Мусобақа ғолибларига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: