Мажбурий меҳнатга барҳам беришда касаба уюшма ташкилотларининг ўрни

Бош саҳифа

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда вояга етмаганлар меҳнатининг ғайриқонуний шаклларини тугатиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинмоқда. Айни вақтда ишчи-ходимлар ўртасида мажбурий меҳнатнинг тугатилишига қаратилган тадбирлар, учрашувлар ва семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, сўнгги пайтларда айрим масъул шахслар томонидан таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга мажбурий жалб қилиш шаклида меҳнат қонунчилиги нормаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар кузатилди ва ижтимоий тармоқларда норозилик кайфиятидаги мурожаатлар кўпайиб кетган эди. Мансабдор шахсларнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, юқорида қайд этилган шахсларни қўрқитиш, уларга нисбатан ҳақоратли сўзларни ва ҳаттоки, куч ишлатиш ҳолатлари ҳам қайд этилди. Шуларни инобатга олиб мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тармоқ тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежи, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ, “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ, Қашқадарё вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖда Республика Кенгаши мутахассислари томонидан “Мажбурий меҳнатга барҳам беришда касаба уюшма ташкилотларининг ўрни” мавзусида учрашув ва семинарлар ўтказилди.

 

Ўтказилган йиғилишларда мажбурий меҳнатни бартараф этишда касаба уюшмалари томонидан ҳар қандай мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини давомли тарзда олиб бориш зурурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, вояга етмаганлар меҳнатидан мажбурий ёки ихтиёрий бўлишидан қатъи назар  маълум меҳнат турларида фойдаланиш тақиқланиши, бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Семинар давомида берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email