“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

Бош саҳифа

Бизга маълумки  жорий йилнинг июль ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойи­ҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар концептуал жиҳатдан маъқуллаган ва Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Республика кенгаши мутахассислари томонидан қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Тармоқ тизимидаги корхоналарда ишчи-ходимларни кенг жалб қилган ҳолда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув Тармоқ тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ корхонаси ишчи-ходимлари, фаол ёшлари иштирокида ўтказилди.

Унда Олмалиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати М.Хамзаев, Республика кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев, Республика кеншаи раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Тоиров, “Аммофос-Максам” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Маматов иштирок этдилар.

Олмалиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати М.Хамзаев бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигини янада таокмиллаштириш ва халқчилигини ошириш йўлида ишлар олиб бориляпганлигини, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ҳам шундай замон талабидан келиб чиқиб қайта қабул қилиш учун фуқаролар эътиборига янги қонун лойиҳасининг тақдим этилиши, айниқса ишчи-ходимларнинг бевосита иштирок этаётганликлари бугунги давлатнинг очиқ сиёсатини янада кўрсатиб беради. Шунингдек, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни сиёсий жабҳада кенг иштирок этяпганликлари қувонарли ҳолат,-деди у.

Шундан сўнг Республика кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев сўзга чиқиб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида назарда тутиляпган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди. Янги қонун лойиҳаси касаба уюшмалари фаолияти ва унда хизмат қилаётган ходимлар, касаба уюшмаси раислари учун янги имкониятлар эшигини очиб беришини, шунга қарамай қонуннинг мукаммал даражада ишлаб чиқиш мақсадида ишчи-ходимларнинг фикр ва мулоҳазалари ўта муҳимлигини айтиб ўтди.

Учрашувда Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Тоиров сўзга чиқиб, касаба уюшмалари фаолияти ва ёшлар учун Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида, жумладан касаба уюшмалари томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва имтиёзлар бериш борасида олиб борилаётган ишлар ҳиқида гапириб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасида тармоқ тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшлар ҳам фаол иштирок этяпганликлари, қатор фикр-мулоҳазалар билдириб, келажак меҳнат фаолиятларида нечоғлик муҳим ўрин тутишини ҳис қилиб турганликларини таъкидлаб ўтди.

Лойиҳа муҳокамасида ишчи-ходимларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email