“Китоб менинг дўстим” номли викторина ўтказилди

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”да “Касаба уюшмалари — болаларга!” шиори остида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Китоб менинг дўстим” номли викторина ва акциялар ташкил этиш белгиланган бўлиб, шундай викториналардан бири Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” БСОда ўтказилди.

“Навоийазот” АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси маънавий-маърифий ва спорт ишлари йўриқчиси Ф.Ф. Аблакулов тадбирни очиб юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар олиб борилаётган ислоҳатларнинг устувор йўналишларидан бирига айланганлиги, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги ”Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш китоб мутолааси ва китобхонлик маданятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида ҳам бу вазифалар кенг қамровда ўзининг аниқ ифодасини топганлиги хақида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбирда сўз олган “Навоийазот” АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Х. Файзиева ёшларни илмий ва бадий китоблар, жумладан электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, оммавий маданият ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам курашиш иммунитетни шакллантириш, ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш кераклигини таъкидлади.

Тадбирда қатнашган “Офтобжон”  болалар соғломлаштириш оромгоҳи дам олувчи болажонлар ўзлари ёд олган шеърлардан, ўқиган эртаклар ва мутолаа қилган китоблари ҳақида айтиб бердилар. Тадбирда фаол иштирок этган болажонлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  китоблар тўпламлари ва фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email