Тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти тасарруфида “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди.
Оромгоҳ “Фидокор элегант” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 2018 йилнинг апрель ойида бошланиб, бир йил мобайнида сифатли қилиб қуриб битказилди ва замонавий энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланди. Бунинг учун жамиятнинг 6 миллиард 500 миллион сўм маблағи сарфланган.
Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтиришда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус акс этган кўргазмалар, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ушбу масканда ҳордиқ оладиган болажонлар ҳордиқ чиқариш баробарида, хорижий тиллар ва компьютер бўйича билимларини ошириш, “Ёш китобхонлар”, “Тасвирий санъат”, “Моҳир қўллар”, “Жисмоний тарбия ва спорт” каби тўгаракларга қатнашиш имконига эга бўладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: