Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солувчи уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўз чегарасига асосан ёшларни, аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш уйғотмоқда.
Касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан одам савдосини олдини олиш, ёшларни бу таҳдиддан хабардор қилиш ва корхона тизимидаги корхоналарга ёш битирувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида “Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси-давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмасининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар” режаси ишлаб чиқилди ва тизимдаги корхоналарга юборилди.
Куни кеча чора-тадбирлар режасида белгиланган бандлар ижроси юзасидан Республика кенгаши мутахассисларидан иборат гуруҳ иштирокида тармоқ тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежи ва “Биринчи резина заводи” МЧЖда “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.
Семинарлар давомида Республика кенгашининг бош юрисконсульти А.Хасанбаев, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Таиров, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис ва Хотин-қизлар комиссияси раиси Н.Музаппарова, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис К.Нигматуллаев, бошланғич касаба уюшмалари раислари ва ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари сўзга чиқдилар ҳамда одам савдоси муаммолари у билан боғлиқ муаммоли масалалар, унга дучор бўлишнинг сабаблари ва бу каби муаммоларни олдини олишда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган фаолият ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: