Юртимизда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан тантанали тадбирлар ташкил этилмоқда.
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжанобликка бағишлайди.
Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖда ҳам байрам муносабати билан жамият маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда корхонанинг фаол ёшларидан иборат гуруҳ Деҳқонобод туманида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Инат бобо Шарипов хонадонига тантанали равишда ташриф буюриб, Инат бобони байрам билан табрикладилар ва эсдалик совғаларини топширдилар. Айни вақтда корхона ёшлари ўзлари тайёрлаган “Ғалаба тантанаси” номли саҳна кўринишини намойиш этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: