“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида давра суҳбати ўтказилди

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги № 12-33 “с”-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳафталик тадбирлар ўтказилди.
Шундай тадбирлардан бири Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” акционерлик жамиятида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирларни тизимли ўтказишдан мақсад меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, меҳнатга оид норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан жамоат назоратини олиб борилишида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаб, муаммоларни ўрганган ҳолда, ҳамкорликда ечимини топишдан иборатдир.

Тадбир иштирокчилари иш берувчилар ва ходимлар ўртасида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни яхшилаш бўйича атрофлича сўз юритдилар. Ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудудида бўлиб ишчилар билан меҳнат хавфсизлиги бўйича суҳбатлашдилар.

Print Friendly, PDF & Email