Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ва корхона раҳбарияти ҳамкорлигида корхонада фаол меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг Бухоро вилояти бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Тарихдан Бухоро шаҳри Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Саёҳат давомида ишчи-ходимлар кўҳна ва қадимий Бухоронинг тарихий-маданий обидалари, Хўжа Абдухолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний зиёратгоҳи, Арк, шайбонийлар расадхонаси, Буховуддин Нақшбандий мақбаралари ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: