Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-3012 сонли Қарори доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти” танловининг тармоқ Республика босқичи ўтказилди.
Танловда тармоқ тизимидаги корхоналарнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаол иштирок этиб, танловнинг юқори савияда ўтказилишига эришилди. Танловда иштирок учун корхоналар томонидан юборилган ҳужжатлар ишчи гуруҳ томонидан танлов Низоми талаблари доирасида корхоналарнинг энергия тежамкорлиги ҳамда ҳисобот йилида бажарилиши ҳамда энергия ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилотлар томонидан ўтган йилги кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича тақдим этилган таҳлилий маълумотлар асосида ўрганиб чиқилди.
Комиссия томонидан ҳужжатларнинг ўрганишлар натижасига кўра 1-ўринни “Фарғонаазот” АЖ, 2-ўринни “Максам-Чирчиқ” АЖ ва 3-ўринни “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ корхоналари эгалладилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: