Табиатни қайта уйғотаётган зумрад баҳорни нозик қалб эгалари бўлмиш аёлларга қиёсланиши бежиз эмас. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз.
Тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖда меҳнат қилаётган аёллар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Баҳор ва Аёл» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда аёллар ўз маҳоратларини ва билимларини намоён қилдилар. Қизлар қўйилган шартларда нафақат ўз билимлари, маҳоратлари, пазандалиги, балки миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишларини ҳам намоён этдилар
Кўрик-танловда “СА ва СК” ишлаб чиқариш, босмахона, техник назорат бўлими, лойиҳалаш-конструкторлик бўлими, буғ таъминоти, марказлашган электр таъминоти цехлари, санитария лабораторияси вакиллари қатнашдилар.
Кўрик-танловда санитария лабораториясининг лаборанти Арофат Артигалиева ғолиб чиқди. 2-ўрин лойиҳалаш-конструкторлик бўлими вакили Набира Ахмедовага насиб этди. Буғ таъминоти цехининг машинисти Қундуз Эшимбетова 3-ўринга лойиқ деб топилди. Барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: