Сўлим Шоҳимардон бўйлаб саёҳат

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февраль кунги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда “Farg‘onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитасининг “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар” Дастури ижросини таъминлаш мақсадида корхонанинг 50 нафар ёш ишчи-ходимларидан ташкил топган гуруҳ учун Фарғона шаҳридан 60 км жанубда, Олой тоғ бағрида жойлашган сўлим “Шоҳимардон” қишлоғига туристик саёҳат уюштирилди.

Шоҳимардон денгиз сатҳидан 2500-2700 метр баландликда жойлашган тарихий манзилдир. Катта камар ғоридан топилган тасвирлар бу ерда одамлар бир неча минг йиллар бурун ҳаёт кечирганлигидан далолат беради. Шоҳимардон яқинидаги Ўҳна қишлоғидан VII-VIII асрларга оид туркий қабилаларнинг қадимги қабрлари топилиши бу ерда ҳаёт ҳамма даврда ҳам қизғин кечганлигини кўрсатади.

Таъкидлаш лозимки, Шоҳимардон қишлоғи бағридаги ўнлаб қадамжолар зиёратчилар томонидан ихлос билан зиёрат қилинади. Бугунги кунда қадим ўлка ўз бағрига дунё аҳлини чорлаётгани, йиллар, асрлар синовидан омон ўтган қутлуғ даргоҳлар қайта тикланиб, обод гўшаларга айлантирилаётгани, албатта, хайрли ишлардандир.

 

Зиёратчилар қишлоқнинг баҳаво табиати, шифобахш сувларидан баҳра олиб, муқаддас зиёратгоҳлар бўлмиш “Ҳазрати Али” зиёратгоҳи, “Ҳазрати Али” масжиди, “Чаккатомар” булоғи масканларига ташриф буюрдилар.

Бу каби саёҳатлар фуқароларимизга олам-олам завқ бағишлайди.

Print Friendly, PDF & Email