Бугунги кунда Республика кенгаши мутахассислари иштирокида бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари фаолияти доимий тарзда ўрганилиб, зарурий амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Тармоқ тизимидаги “Сурхондарё Агрокимёҳимоя” ҲАЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида ҳам самарали фаолият олиб бориляпти. Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Республика Кенгаши мутахассислари бош юрисконсульт Хасанбаев Аслитдин Жалолетдинович ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Тоиров Шавкат Фазилхоновичлар навбатдаги хизмат сафари билан “Сурхондарё Агрокимёҳимоя” ҲАЖда бўлиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, очиқ мулоқотлар ўтказдилар ва уларнинг меҳнат муносабатларига оид саволларига атрофлича тушунтириш бердилар. Айни вақтда “Сурхондарё Агрокимёҳимоя” ҲАЖга қарашли “Биофабрика”да фаолият юритаёган ходимлар билан “Меҳнат қонунчилиги муносабатлари ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси касаба уюшмалари томонидан ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимлар учун хавфсиз, муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Бугунги кунда Республика кенгаши томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва тармоқ тизимида самарали амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Республика кенгаши мутахассислари томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: