Жорий йилнинг декабрь ойида “Farg‘onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда корхона маъмурияти томонидан корхонада фаол меҳнат қилиб келаётган жами 85 нафар фаол ишчи-ходимлар, жумладан, ёшлар иштирокида Юртимизнинг қадимий шаҳарлари бўлмиш Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вa Фарғона бўйлаб туристик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилар Хива бўйлаб саёҳатда Ота Дарвоза, Калта Минор, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўхна Арк, Хива хонлиги зарбхонаси, Хон қабулхонаси, Оқшайх бобо тепалиги, Хон ёзги ва қишки масжиди, Зиндон, Сайид Аловуддин мақбараси, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди (1000 йиллик масжид), Уч авлиё мақбараси, Тошховли, Исломхўжа минораси (57 метр), Хон харами, Нуриллабой саройига, Ургенч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ва Авесто ҳиёбонлари бўйлаб саёҳат, Бухоро шаҳри бўйлаб Арк қароргоҳи, Минораи калон, Мир араб мадрасаси, Масжиди калон, Лаби Ховуз, етти пир бўйлаб саёҳат, Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи, Хожа Муҳаммад Ориф Ар Ревгарий, Хожа Муҳаммад Анжир Фағнавий, Хожа Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳлари, Сайид Амир Кулол ва Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари, Навоий вилоятидаги Сардоба, Самарқанд шаҳрида Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи ҳамда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов мақбараларига ташриф буюрдилар ва кўплаб тарихий маълумотларга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: