Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институти касаба уюшмаси ва институтнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ҳамда фаол ёшлардан тузилган “Саховат” гуруҳи ташаббуси билан “Меҳр-мурувват инсон зийнати” шиори остида 37-сонли имконияти чекланган болалар мактабида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда Ўзбекистонда жамиятнинг барча қатламини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ва ташаббуслар ҳақида гапириб ўтдилар. Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнгида кўп сонли меҳри дарё талабалар ва бошқа ҳамкорларнинг ёрдамлари билан тайёрланган совғалар 175 нафар мунтазам мактабга қатновчи ва 78 нафар масофавий таълим олувчи, жами 253 нафар ўқувчиларга берилди ва болажонлар учун Шайхонтоҳур ҳокимияти томонидан байрам дастурхони ташкиллаштирилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бу каби саховат тадбирлари кўнгли ўксик болажонларнинг ҳаётга ва яшашга бўлган интилишларида оз бўлсада далда бўлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: