Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортмоқда

Бош саҳифа

   Қашқадарё вилояти Деҳқонобод шаҳрида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзуидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна, тармоқ бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ҳамда Хотин-қизлар комиссияси раислари иштирок этдилар.

  Тадбирда ижтимоий-сиёсий фаол аёллар жамият тараққиётининг етакчи кучи эканлиги алоҳида таъкидланиб, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилгани, уларнинг мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

    

      Юқори даражадаги эътиборлар самараси ўлароқ, юртимиз хотин-қизлари халқ фаравонлигига ва Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

   Тадбирда “Қўнғирот сода заводи» МЧЖ хотин-қизлар комиссияси раиси Канназарова Нурсулыу Полатбаевна, “Навоийзот” АЖ хотин-қизлар комиссияси раиси Сайфиева  Нигора Каримжановна, “Навоийзот” АЖ хотин-қизлар комиссияси аъзоси Султанова Гулзор Пирназаровна, “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” МЧЖ хотин-қизлар комиссияси раиси Алимова Зебунисо, “Навоий электркимё заводи” АЖ хотин-қизлар комиссияси раиси Адизова Севара, Тошкент Кимё технология институти хотин-қизлар комиссияси раиси Исмаилова Лола Анваровна, “Фарғонаазот” АЖ  хотин-қизлар комиссияси раиси Махмудова Феруза Артикова, “Laxisam Pharmaceuticals” МЧЖ хотин-қизлар комиссияси раиси Шоира Юлдашева, “Самарқандкимё” АЖ хотин-қизлар комиссияси раиси  Давронова Луиза Исраилова, Сурхондарё вилояти «Агрокимёҳимоя» ҲАЖ  хотин-қизлар комиссияси раиси Тоғаева Сафархол Тошпулатовна, “Максам-Чирчиқ” АЖ  хотин-қизлар комиссияси раиси Куралова Раушан Аюбаевналар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

    

    Шунингдек, семинар сўнгида “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖнинг ижтимоий объектлари: корхона қошида очилган тикув цехи, “Жажжи кимёгар” мактабгача таълим муассасаси, корхона кутубхонаси ва соғломлаштириш марказига экскурсиялар ташкил этилиб, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email