Ҳар бир давлатнинг рамзи, халқининг ғурури ва фахри бу шубҳасиз унинг само узра хилпираб турган байроғидир.
Бизнинг она Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар сари бошловчи буюк машъаладир.
“Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Тармоқ тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроғимиз — фахримиз, ғуруримиз” мавзусида бадиий тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан ўқитувчи ва мураббийлар, таклиф этилган меҳмонлар ўқувчиларга Ўзбекистон Давлат байроғининг тарихи ва бугуни ҳақида гапириб, унда акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этишини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс эттиришини айтиб ўтдилар.
Шундан сўнг тадбирнинг ўқувчилар иштирокидаги бадиий қисмига навбат берилди.
Ўқувчилар томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: