Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда ёшларнинг комил инсон ва етук мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг ўз иш жойларида қўнимлилиги ва малакаларини ошириб боришларига қулай имконият яратиш мақсадида уларга малакали устозларни бириктириш орқали «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттириш устувор вазифалардандир.
Тармоқ тизимидаги корхоналарда “Устоз-шогирд” тизимини доимий тарзда амалиётга жорий этиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда ва назорат мониторинги юритилмоқда.
“Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитасида “Устоз-шогирд” тизимини амалиётга самарали жорий этиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Тоиров, “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Рўзимуродов, ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси С.Фармонова, касаба уюшма ва Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар корхонада «Устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш ва бу ишларни тизимли равишда олиб бориш масалаларига катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтдилар. “Навоийазот” АЖнинг кадрлар бошқармаси, корхона касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ўртасида корхонанинг меҳнат жамоасида “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш бўйича келишув имзоланган бўлиб, ишга янги қабул қилинган битирувчиларга татбиқ қилинмоқда.
Жумладан, таълим муассасаларини тамомлаб, биринчи марта ишга қабул қилинган ходимга тажрибали ходимни устоз сифатида бириктириш орқали уларни касбга тайёрлаш ҳамда иш кўникмаларини ошириш юзасидан ишларни ташкил этиш асосий мақсад қилиб белгилаб олинган. Ишга қабул қилинган битирувчини устозга бириктириш орқали, унда касбни эгаллаш, соҳага оид зарур тажриба ва маҳоратни шакллантириш, меҳнатнинг замонваий усул ва услубларини ўрнатиш орқали ўз лавозим мажбуриятларини тўлақонли бажара олиш учун замин яратиш ҳамда устознинг тажриба ва кўникмаларини аста-секинлик билан шогирдга ўргатиб бориш ва зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборатдир.
Шунингдек, шогирднинг шахсий мойиллиги ва қобилятини инобатга олиб, меҳнат жараёни ва ташкилотнинг ижтимоий ҳаётига жалб этиш орқали ташкилот жамоасига ва иш фаолиятига кўникиб кетишини ташкил этиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Корхонада жорий йил битирувчиларини ишга қабул қилиш учун махсус тузилган комиссия томонидан суҳбатлар ўтказилмоқда. Айни вақтда ишга қабул қилинган битирувчилар касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиниб, уларга устозлар бириктирилмоқда. Келишувга кўра, иш берувчи томонидан устоз сифатида самарали меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириб бориш назоратга олинган.
Ўтказилган тадбирда “Устоз-шогирд” тизимини амалиётга самарали жорий қилиш мақсадидан келиб чиқиб келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: