Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтининг Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультетида “Китоб тафаккур ҳазинаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультетида талаба ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини шакллантириш ва китоб инсоннинг комил шахс бўлиб шаклланишида тутган ролини талаба-ёшларга тушунтириш хусусида “Китоб тафаккур ҳазинаси” давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда факультет маънавий-ахлоқий тарбия ишлар бўйича декан муовини Баходир Кадиров, факультет катта ўқитувчиси Улуғбек Ўриновлар, “Беруний” номидаги давлат стипендияси соҳибаси, магистр Ҳусноралар Абдумаликова иштирок этишди. Дастлаб Кадиров Баходир президентимизнинг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори билан талабаларни таништириб ўтди. Абдумаликова Хуснора сўзга чиқиб китоб билим манбаи эканлиги у инсонни ҳар қандай қабиҳ ишдан ва ёд ғоялардан асраши мумкинлиги, шунинг учун ҳам китоб инсонга энг яхши дўст ҳисобланиши, китоб ўқиган инсон ўтмишдан бохабар бўлиши ва келажакка теран нигоҳ билан қараши тўғрисида тўхталиб ўтди. Давра суҳбати иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан давом этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: