Корхонада ишлаётган ёшлар ва амалиёт ўтаётган битирувчилар билан давра суҳбати ўтказилди

Бош саҳифа

     Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖнинг цех ва ишлаб чиқаришларида  амалиёт ўтаётган  коллеж талабалари ва имтиёзли диплом билан тугатиб корхонада ишлаётган ёшлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

       “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродов сўзга чиқиб, касаба уюшмасида ёшларнинг ўрни,  касаба уюшмалари томонидан ёшларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини  ўстириш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш, малакали кадрлар захирасини тайёрлаш борасида, ҳамда  ёшларнинг ҳуқуқий савияларини ошириш, жамият ҳаётини ислоҳ қилишда фаол иштирок  этишлари учун қулай шарт-шароитлар  яратишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлади.

          Корхона касаба уюшмаси қўмитаси Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Соҳиба Фармонова сўзга чиқиб, корхона, жумладан касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб, корхона ишчи-ходимлари ҳамда ёшларга  жамоа шартномасида  кўпгина  имтиёз ва кафолатлар яратилганлиги, хавфсиз меҳнат шароитлари, масъулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун имкониятлар берилиши,  касб жиҳатдан қайта тайёрлаш, малакасини ошириш,  маданий-маънавий тадбирлар ўтказиш учун “Ширин” маданият саройи ҳамда спорт билан шуғилланишлари учун “Кимёгар” ўйингоҳи ва соғломлоаштриш даволаш-профилактика мажмуалари мавжудлиги ва бундай имтиёзлардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ишлаб чиқариш ва цехларда меҳнат қилаётган ёшлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган  ишлар тўғрисида фикр алмашди.

          Янги ишга қабул қилинган ёш ходимларга корхонанинг фаровонлигини янада юксалтириш учун ўз куч ва билимларини аямасликларини, маданий ва маърифий ишларда фаол иштирок этишларига чақирди.

            Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email