Хотира муқаддас – қадр абадий

Бош саҳифа

     Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факултетида 9 май —Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Хотира муқаддас – қадр абадий” мавзусида тадбир ўтказилди.

        Бугун Ватанимиз, халқимиз Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигини кенг нишонламоқда. Ана шу буюк сана билан аввало урушда қатнашган, мардлик ва жасорат кўрсатган барча уруш фахрийларини, шулар қаторида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни, бутун халқимизни табриклаш, уруш майдонларидан қайтмаган, бугунги мусаффо осмонимиз учун жон берган ватандошларимиз хотираси олдида бош эгиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз!

 

Тадбирда ТКТИ Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар проректори профессор Т.Ж.Қодиров, “Ўзбекистон тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси С.Абдурахимов, ЎзФА академиклари профессор Б.М. Беглов ва профессор Ш.А.Номозов ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқдилар.

 

Улар ўз нутқларида ҳар бир халқнинг одамийлиги ва маънавий қадриятлари, меҳр-оқибат ва олижаноблиги ана шундай унутилмас дамларда яққол намоён бўлишини, бизнинг ота-боболаримиз бешафқат жанг майдонларида мардлик ва матонат кўрсатгани, минг-минглаб юртдошларимиз жанговар орден ва медаллар билан тақдирлангани – буларнинг барчасини халқимизнинг фашизмга қарши курашда кўрсатган жасорати ва ботирлигининг амалий намойиши деб билишимизни таъкитлаб ўтдилар.

  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ТКТИда кўп йиллар давомида фаолият олиб бораётган ҳозирги кунда нафақадаги бир қатор профессор-ўқитувчилар ташакурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар меҳмонларга янада байрамона кайфият бахш этди.

Print Friendly, PDF & Email