Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхона ишчи-ходимлари, жумладан, ёшларни жалб этган ҳолда улар иштирокида спартакиада ўтказилди.
Спартакиадани ўтказишдан мақсад ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга оммавий равишда жалб қилиш, спорт турларини корхона ишчи-ходимлари, жумладан, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишдан иборат.

Мусобақа доирасида шашка, шахмат, стол тенниси, енгил атлетика (аёллар ва эркаклар) ҳамда корхона цехлари ўртасида футбол мусобақалари ташкиллаштирилди.



Футбол мусобақаси натижасига кўра 1-ўринни 1-сонли цех ишлаб чиқаришнинг 6-корпус ишчи-ходимлари, 2-ўринни 14-сонли цех ҳарбийлаштирилган соқчилар бўлими ишчи-ходимлари, 3-ўринни 4-сонли цех қозонхона (котельная)ишчи-ходимлари эгалладилар.


Мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ ва совғалар тақдим этилди.
                    
                    
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: