“Энг моҳир лаборант” кўрик-танлови ўтказилди

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшларни етук мутахассис бўлиб етишишлари, уларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муносиб шароитлар яратиш  мақсадида  бошланғич касаба уюшма ташкилотларида семинарлар, давра суҳбатлари ва кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда

 Тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq”  АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ёшлар билан ишлаш комиссиясининг 2018 йил иш режасига мувофиқ “Энг моҳир лаборант” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловни ташкил этишдан мақсад корхонада мавжуд лабораторияларда фаолият юритаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

 

Танловнинг якуний босқичида жамиятнинг барча ишлаб чиқаришлар лабораторияларида меҳнат қилаётган ва саралаб олинган 5 нафар лаборантлар иштирок этди.

Қатнашчилар танловнинг бир қатор шартлари бўйича синовлардан ўтиб, ўз билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди. Унга кўра, Марказий лаборатория лаборанти Ш.Назарметова 1-ўринни, Техникавий назорат бўлими лаборанти С. Ўринқодирова 2-ўринни ва Буғ таъминоти цехи лаборанти Қ. Ўринэшимбетова 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.    Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.   

Print Friendly, PDF & Email