Инсонларга меҳр-саҳоватли бўлиш – энг олий мақсад!

Бош саҳифа

  Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖда кам таъминланган оиланинг 10 нафар фарзандларига “Суннат тўйлари” ва корхонада ишлаётган 5 жуфт ёшларга никоҳ тўйлари хайрия йўли билан ташкиллаштирилди ва 10 та оилага оилавий ётоқхонадан жой ажратилди.

      

  Тўйлар муносабати билан шу куннинг ўзида кўнгилочар томошалар, болалар аттракциони, дорбоз ўйинлари, миллий либослар, анъаналар, таомлар намойиши ўтказилди. Туман, вилоят ва Тошкент шаҳрининг таниқли санъаткорлари, сўз усталари иштирокида катта концерт  ташкиллаштирилди. 12 нафар ходимларни пенсияга кузатиш, 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фуқароларга “Ногиронлар аравачаси” топширилди.

   

   Шу куннинг ўзида 40 ўринли мактабгача таълим муассасаси, сунъий қопламали спорт майдончаси ва 5000 дона китоб фондига эга бўлган кутубхона очилиб, 5 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

   

  Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида жойларда хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, корхона таркибида “Тикувчилик цехи” очилди ва аёллар учун 11 та янги иш ўринлари яратилди. Касаначилик ривожланган сари аёлларнинг ўз меҳнатига бўлган қизиқиши, моддий манфаатдорлиги ўсиб бормоқда.

  

Print Friendly, PDF & Email