Ёшлар бирлашмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди

Бош саҳифа

    Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмасининг I-таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

   Конференцияда тармоқ тизимидаги корхоналар касаба уюшма қўмиталари ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари, ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар вакиллари қатнашдилар.

     Таъсис конференциясини Республика Кенгаши раиси М.Халилова кириш сўзи билан очиб, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор хақида батафсил тўхталиб ўтди. Янги тузилажак Ёшлар бирлашмаси, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида сўз юритди.

   Таъсис Конференциясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ёшлар бирлашмаси раиси Раҳматилла Карабаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

   

Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси ташкил этилиб, унга Шавкат Тоиров раис этиб сайланди.

Тадбир доирасида иштирокчилар Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов пойига гулчамбар қўйдилар. Оқсарой қароргоҳидаги кўргазмалар залида бўлиб, Ислом Каримов сиймоси акс этган фотосуратлар, тасвирий санъат намуналари ва турли асарлар билан яқиндан танишдилар.

  

   Конференция доирасида “Янги қонун – ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асосдир” мавзусида семинар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email