2017 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан тармоқ тизимидаги Тошкент кимё технология институти факультетларида “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуида учрашувлар ташкил этилди. Бу учрашувларда шоира Мунаввара Усмонова, фахрий профессор Қудрат Ахмеров, институт проректорлари – Т.Сафаров, Т.Қодиров, касаба уюшма қўмитаси раиси М.Караходжаева, профессор Ш.Ўлжаева, доцент О.Сирожов, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори А.Миркомилов ва иқтидорли талаба-ёшлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар ўз маърузаларида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган ҳиссаси, ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамияти, буюк давлат ва сиёсат арбоби тўғрисида талабаларга қизиқарли маълумотлар етказдилар. Бу маърузаларда Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган арбоб сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлигини тарихий мисоллар билан тушунтириб берилди.
Тадбирлар давомида талаба-ёшлар орасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган танловлар ўтказилди ва ғолибларга Ислом Каримов асарлари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: