Меҳнат муносабатларига оид янгиликларни тарғиб этиш ишлари давом этмоқда

Бош саҳифа

   Жорий йилда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Н.Музаппарова, бош юрисконсульт А.Хасанбаев ва Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бўлим мудири Б.Исматов билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» ҲАЖда семинар ўтказилди.

    Ўтказилган семинарда корхона раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этишди.

     Cеминарда “Меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномаларининг аҳамияти”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчининг мажбуриятлари”, “Амнистия ва афвнинг бир биридан фарқи”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги 2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ҳамда “Ички меҳнат тартиби қоидаларини тузиш ва унга амал қилиш” мавзуларида маъруза қилинди.

 

Cеминар якунида иштирокчилар мавзуга оид саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олишди.

 

Print Friendly, PDF & Email