Амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Бош саҳифа

Янгийўл шаҳрида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарат  ходимлари, раёсат аъзолари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари  иштирок этди.

Мажлисни  Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Хамдамовна Халилова  очиб берди ва олиб борди. Кун тартибида қатор масалалар кўриб чиқилди. Аввало, Кенгашнинг 2017 йил 11 ойи давомидаги фаолият якунлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

  Мавжуда Халилова маърузасида “Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий ҳужжат амалга оширилишига сафарбар этиш, иштирокини таъминлаш мақсадида 2017 йилни сарҳисоби сифатида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида бир қатор ишлар олиб борилаётганлиги юзасидан маълумот бериб ўтилди.

 Ушбу муҳим ҳужжатда ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши алоҳида ўрин эгаллаши ва Ўзбекистон  касаба  уюшмалари бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу мақсадда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганлиги, шунингдек       иш берувчилар  ва  касаба уюшма қўмиталари  томонидан имзоланаётган  Жамоа шартномаларининг ижтимоий таркиби кучайтириб борилаётганлиги, натижада Жамоа шартномалари соҳа ходимлари манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда даромадларини ошириш манбаига айлангани ҳақида гапириб ўтди.

Маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда ушбу мурожаатноманинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги муҳим ўрни ҳақида гапириб ўтди. Шу билан бир қаторда 2018 йилни мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги ва олдинда турган муҳим вазифалар бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида айтиб ўтди.

 

Таъкидландики, бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини таъминлашни янада кучайтириш борасида касаба уюшмалари тизимида қизғин фаолият олиб борилмоқда. Жумладан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳам бошланғич ташкилотлар фаолиятини яхшилаш, уларнинг моддий техника базасини кучайтириш, нуфузини ошириш, нодавлат сектори тизимидаги корхоналарда касаба уюшмаларини тузиб, аъзоликка қабул қилинган ходимлар ҳимоясини мустаҳкамлаш борасида қатор  ишлар амалга оширилган.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсати бўлиб ўтди.

 Раёсат кун тартибига киритилаган касаба уюшмалари фаолиятига оид масалаларнинг ҳар бири батафсил муҳокама этилди. Бунда, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилий кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email