Фахрийларимиз эътиборимиз марказида

Бош саҳифа

   Янги йил байрами арафасида мамлакатимизда барча соҳаларда ёши улуғ инсонларга, хусусан, “Мурувват”, “Саҳоват”, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд оилалар ҳамда ногиронлар ҳолидан хабар олиш ва ҳурмат кўрсатиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Бу борада, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўз анъанасига биноан, тизимда узоқ йиллар ишлаб ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари – Нематилла Тешабоевич Қосимов, Зайниддин Жалолович Ўрунбоев ва Валентина Николаевна Тушиналар холидан хабар олиб, уларга байрам совғалари топширди.

   – Биз каби меҳнат фахрийларига қаратилаётган эътибордан хурсандчилигим чексиз, – дейди меҳнат фахрийси Ўрунбоев Зайниддин Жалолович. – Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ва ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор, буларнинг барчаси биз учун, улғайиб келаётган фарзандларимиз, келажак авлодимизнинг фаровон ҳаёти учундир.

Print Friendly, PDF & Email