Бу йил мамлакатимиз учун ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатда муҳим ўзгариш ва туб бурилишлар палласи бўлди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва муносабатлардаги позициясини янада мустаҳкамлади. Жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилот анжуманининг биринчи иш кунида етакчи давлатлар раҳбарлари қаторида Президентимизнинг АҚШга ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг юксак минбаридан туриб айтган амалий таклиф ва ташаббуслари мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шу кунларда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи бўйича тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” ва “Аммофос-Максам” АЖларида ишчи-ходимлар ҳамда ёшлар ўртасида семинар-йиғилишлари уюштирилди. Семинардан кўзланган мақсад – жаҳон оммасига давлатимиз раҳбарининг юксак минбардан туриб сўзлаган сермазмун нутқини кўп миллионлик халқимизга етказишдир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: