ВАТАН БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан ташкил этилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, касаба уюшма фаолларини Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Тармоқ касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган “Она Ватан тарихи” шиори остидаги саёҳатда касаба уюшма фаоллари юртимизнинг қадимий шаҳарлари, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар билан танишиш, ўзларининг билим ва салоҳиятини ошириш имконига эга бўлмоқда.

Самарқанд шаҳрига уюштирилган сайёҳат давомида касаба уюшма фаоллари қадимий ва навқирон Самарқанд ҳақида кўплаб маълумотлар билан танишди.

– Биз саёҳат давомида Самарқанд шаҳри тарихи, меъморий обидалари ҳақида олам-олам таассурот олдик, – дейди “Максам-Чирчиқ” касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Абдуллаев. – Самарқанд шаҳрига бир неча бор келишимга, ушбу шаҳар ҳақида китобларда кўп ўқишимга қарамай, буюк аждодларимиз даҳосининг маҳсули бўлган тарихий обидаларни ўз кўзинг билан яна бир бор кўриш, шаҳар бўйлаб саёҳат қилишнинг гашти бўлакча.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan