МАЛАКА ОШИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг янги сайланган раислари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

«Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзуида ташкил этилган ўқув тингловчилари тармоқ касаба уюшмаси Қурултойида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, ижтимоий шериклик асослари каби йўналишлар бўйича малакаларини оширдилар.

Ўқув давомида тингловчиларга тармоқ тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилотлардан бири бўлган «Максам-Чирчиқ» АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan