БАРЧА РЕЖА ВА ДАСТУРЛАРИМИЗ ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, ИШЧИ ХОДИМЛАРИМИЗ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Бош саҳифа

“Navoiyazot” акциядорлик жамиятида жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Корхонанинг меҳнат жамоаси ва касаба уюшма конференцияда жамоа шартномасининг ўтган йил якуни бўйича бажарилиши ҳамда касаба уюшмасининг ҳисобот даврида ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини яхшилаш, қонунчилик нормаларига жавоб берадиган иш шароитларини яратиш ва кун тартибидаги бошқа бир қатор масалалар юзасидан ишлар амалга оширилганини таъкидланди.

Йиғилишда корхона бошқарув раиси Б.Шарипов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Т.С.Рўзимуродовлар ўтган давр мобайнида корхонада ижтимоий шерикчилик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари соҳасидаги хуқуқларини ҳимоялаш мақсадида ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар. Шунингдек, жамоа шартномасини бажариш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганини таъкидлаб, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда самарали фаолият олиб боришлари учун уларга яратилган қулай шарт-шароитлар борасида тўхталиб ўтди. Касаба уюшма томонидан жамоа шартномаси тадбирларини бажариш бўйича қилинган ишлар юзасидан маълумот берилди. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасига қаратилган бир қатор самарали ишлар олиб борилганини таъкидлаб, бундан кейин ҳам бу масалаларга доир барча муаммоларни ҳал этишда маъмурият кўмагига суяниш ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришишда асосий омил бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

Бугунги кунда “Navoiyazot” АЖ Республикамиздаги қишлоқ ҳўжалиги фаолияти учун минерал ўғитларни етказиб берувчи энг йирик кимёвий корхоналардан бири бўлиб 70 дан ортиқ кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб мамлакатимиз иқтисодиётида муҳум ўринга эгадир.

“Navoiyazot” АЖ да 4 та ишлаб чиқариш бирлашмаси ва 70 ортиқ цехлардан ташкил топган бўлиб, унда 8 мингдан зиёд касаба уюшма аъзолари меҳнат қилади. Касаба уюшма аъзоларининг 4855 нафари хотин-қизлар, 3870 нафарини ёшлар ташкил этади.

Корхонада меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари иш берувчи касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида мустаҳкам ҳимояга айланган. Хусусан жамоа шартномасидан ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалари ўрин олган.

Делегатлар томонидан раҳбарият ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномаси тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти мухокама қилиниб, жамоа шартномаси бажарилиши бўйича комиссия хулосаси тасдиқлангандан сўнг «қониқарли» деб баҳоланди. Жамоа шартномасига киритиладиган янги ўзгартиришлар, қўшимчалар ва мехнат хавфсизлиги бўйича келишуви қабул қилинди.

Тадбирда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари С.Тўхтаев ишчи ходимларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклиф ва мулохазаларни билдирди.

Шунингдек, С.Тўхтаев ўз маърузасида фаолиятни узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур эканлигини таъкидлагани ҳам ўз ифодасини топган.

Йиғилишда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари  йили”, деб эълон қилинган 2017 йил Ўзбекистонда турмуш даражаси ва сифатини оширишда касаба уюшмасининг ролини мустаҳкамлаш, оилада соғлом маънавий муҳит яратиш сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам таъкидланган.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan