Барчамиз орзиқиб кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айёмда Сизни баҳор элчиси бўлган, ўзингиздек гўзал ва дилбар байрамингиз 8 март билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Сизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.
Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган табаррук оналар, мунис аёл зоти олдида таъзим қиламиз.
Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!
Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Хотин-қизлар кенгаши раиси М.Халилова